Парижнинг ПСЖ клуби "Барселона"дан ҳужумчи Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олди.
Кеча тақдимот маросими бўлиб ўтган футболчи клубга даромад келтиришни бошлаб юборди. Кечаги куннинг ўзида Неймар исми ва 10-рақам туширилган 10 минг дона ПСЖ футболкаси сотилган.