АсосийSport

“АНДИЖОН” ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ КЕНГ ОММАГА ТАНИШТИРДИ

'“АНДИЖОН” ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ КЕНГ ОММАГА ТАНИШТИРДИ'ning rasmi

7 август, душанба куни “Андижон” жамоаси давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларини кенг оммага таништирди.

Усмон Тошев бошқарувидаги “бургутлар” давралар оралиғида 10 нафар янги футболчилар билан шартнома тузди. Бу йил ўз олдига элитага қайтишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган андижонликлар шунга монанд олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган тажрибали ўйинчиларни жамоага таклиф этди. Бугун улар кенг оммага расман “Андижон” аъзоси дея таништириб ўтилди.

Андижон шаҳридаги “Вилоят касаба уюшмаси”нинг мажлислар залида ўтган тадбирга оммавий ахборот воситаларидан ташқари жамоанинг бир қатор ашаддий ишқибозлари ҳам ташриф буюрди.

Шунингдек тадбир давомида жамоа бош мураббийи Усмон Тошев ҳам фикрларини билдириб ўтиб, асосий эътиборни олий лигага чиқишга қаратилишини билдирди. Бу йўлда барча бир бўлиб, жисплашиши муҳимлигини ҳам аълоҳида таъкидлади.

Мухлислар ҳам сўз олиб иккинчи давра олдидан жамоага омад ва зафарлар ёр бўлишини билдириб, ўзларини қизиқтирган айрим саволлар билан мурожаат қилди.

Тадбир сўнггида одатга кўра, янги футболчиларнинг қайси рақамли либосда харакат қилиши эълон қилиниб, эсталик учун суръатга тушилди.

№. Исми, фамилияси ва рақами

1. Элдор Исабоев – 1

2. Акмал Ортиқов – 87

3. Акмал Холматов - 8

4. Собир Ҳамидов – 11

5. Ҳамза Каримов – 14

6. Равшан Асланов – 15

7. Фурқат Ҳасанбоев - 23

8. Рафик Каримов - 24

9. Сирож Ҳамроев - 27

10. Фирдавс Асадов – 77

Бошқа янгиликлар