Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида навбатдаги 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жамғарма вакиллари хамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди, деб хабар қилинди “Uzbekistan24.uz”да.
Ушбу жамғарма ҳозирда бир қатор лойиҳалар асосида кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастурини ишлаб чиққан бўлиб, жумладан, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти билан биргаликда 2002 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш борасида турли ташхислар билан Германия клиникаларида даволанишди.