my5
all

“Panasonic” улкан, оғир ва қиммат планшетникни ишлаб чиқди

HI-TECH 12.11.2013, 12:24
2698
“Panasonic” улкан, оғир ва қиммат планшетникни ишлаб чиқди
“Panasonic” компанияси “Toughpad UT-MB5” деб номланувчи улкан 20 дюймли планшетник релизининг санасини эълон қилди. Ушбу қурилма супераниқликдаги 4K-экранига (3840х2560 нуқта) эга. Планшетник 2014 йил январида АҚШда савдога чиқарилади ва нархи 5999 долларни ташкил этади, деб ёзади "Вести.Хайтек".
Айтиш жоизки, “Toughpad” қурилмаси шу йил бошида, январь ойида бўлиб ўтган  "CES 2013” кўргазмасида тақдим этилганди.
Яқинда “Panasonic” компанияси қурилманинг Америкада чиқариладиган версияси ўта юқори ечимдаги суюқ кристалли экран, 8 гигабайтли оператив хотира, сиғими 256 ГБ бўлган SSD-тўпловчиси ва фронтал HD-камера билан жиҳозланади.
Қурилма “Intel Core i5” процессорида ва "Windows 8.1” операцион тизими асосида ишлайди. Планшетникни видеомонтаж, қурилиш, дизайн, фотосуратлар ва медицина соҳаларида қўллаш мумкин.
Қурилма автоном режимда бор-йўғи икки соатга яқин ишлаши мумкин. Бунинг устига уни портатив деб ҳам бўлмайди: оғирлиги 2,5 кг ни ташкил этади. Шу боис  компания қурилмага қўшимча равишда кейс ҳамда планшетни компьютер-моноблокка айлантирадиган махсус таглик сотиб олишни таклиф этади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49