Ҳужумчи Златан Ибрагимович "Манчестер Юнайтед" билан ўйновчи мураббий сифатида шартнома тузиши мумкин. Бу ҳақда The Independent маълум қилди.
Хабар қилинишича, манкунианликлар устози Жозе Моуриньо Дидье Дрогба билан боғлиқ тарихни такрорламоқчи. Моуриньо "Челси"ни иккинчи маротаба қабул қилиб олганда Дрогба ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Манбанинг маълум қилишича, Жозе бу ҳолатни Ибрагимович билан муҳокама қилишга ҳам улгурган.