Кеча тунда Европа Лигаси плей-офф босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди ва унда турли натижалар қайд этилди.
Анчадан буён еврокубокларда иштирок эта олмай келаётган “Милан” жамоаси Македониянинг “Шкендия” клубига қарши баҳс олиб бориб, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
Миланликлар мазкур йирик ғалаба орқали Европа Лигси гуруҳ босқичига чиқиш масаласини деярли ҳал қилди.
“Милан” (Италия) – “Шкендия-79” (Македония) 6:0 (3:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 13 Андре Силва, 2:0 – 25 Монтоливо, 3:0 – 27 Андре Силва, 4:0 – 67 Борини, 5:0 – 68 Антонелли, 6:0 – 85 Монтоливо.