“Лестер” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Дэнни Дринкуотернинг “Челси” жамоасига сотувидан яхшигина фойда кўрмоқчи.
Хабар қилинишича, “тулкилар” “Челси”нинг навбатдаги таклифини кутиб, футболчи учун 40 миллион фунт талаб қилмоқчилар. Айнан шуначага “Челси” Неманья Матични “Манчестер Юнайтед”га сотганди.
Лондонликлар ҳозирча “Лестер”га ярим ҳимоячи учун 25 миллион фунт таклиф қилиш ниятида бўлиб турибдилар.