my5
all

62 МИЛЛИОНЛИ НОҚОНУНИЙ ТОВАР БОЖХОНАЧИЛАР ТОМОНДАН УШЛАБ ҚОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 19.08.2017, 09:46
2836
62 МИЛЛИОНЛИ НОҚОНУНИЙ ТОВАР БОЖХОНАЧИЛАР ТОМОНДАН УШЛАБ ҚОЛИНДИ

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари республикамиз ҳудудига катта миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйдилар.

Жумладан, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Хитойдан пойтахтимизда фаолият юритувчи “Grand Sport-Tex” масъулияти чекланган жамият номига келган темир йўл контейнери юк эгаси ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Маълумки, божхона таомилларига кўра юклар божхона расмийлаштируви тугагунига қадар, вақтинча сақловга олинади. Кейин эса эркин муомалага чиқарилади. Айни шу жараёнда юк эгалари томонидан айнан бир турдаги товар учун турли хил маълумотлар тақдим қилингани божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Контейнердаги 96 тўпдан иборат салкам 5 минг квадрат метр матоларни божхона юк декларациясида дастлаб Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги бошқа код, яъни автомобиллар салони учун мўлжалланган гиламга ўхшаган газмол сифатида қайд этувчи код билан белгилашади. Эркин муомалага чиқаришдан олдин эса автомобиллар салони учун мўлжалланган бўялган синтетик тўқима мато сифатида белгилаб, товар кодини ўзгартиришади.

Ваҳоланки, ўтказилган божхона экспертизалари ҳамда суд-экпертиза хулосаларига кўра, ушбу газламалар бутунлай бошқа код билан таснифланувчи намат тусидаги мато эканлиги аниқланди.

Шу тариқа тегишли кодларни ўзгартириш орқали қонунбузарлар 62 млн. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан бўйин товлашгани фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Grand Sport-Tex” масъулияти чекланган жамият раҳбари Р.Исматуллаев ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари Хитойдан келтирилган яна бир контейнерни божхона кўригидан ўтказиш давомида навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди.

Контейнердаги “Cen Chen Textile Group” МЧЖ номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида, йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилган паҳмоқ матолар белгиланган миқдордан кам эканлиги, аксинча уларнинг ўрнига тайёр маҳсулот ҳисобланувчи 7200 дона болалар адёллари келтирилганлиги маълум бўлди.

Шу тариқа қонунбузарлар қиймати 180 млн. сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринишгани фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Cen Chen Textile Group” МЧЖ директори У.Юнусовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига биноан ҳужжатлар расмийлаштирилди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49