1

Давлатимиз раҳбари Россия Федерал Мажлиси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди

ЖАМИЯТ 20.11.2013, 18:01
Давлатимиз раҳбари Россия Федерал Мажлиси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди
13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари Россия парламенти юқори палатаси раҳбарини юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Россия билан қарор топган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги даражаси Ўзбекистонда юксак қадрланишини таъкидлади, дея хабар беради [url=http://uza.uz/oz/]ЎзА. 2012 йил июнь ойида Тошкентда, жорий йилнинг апрелида Москвада бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Россия учрашув ва музокараларининг самарадор якунлари, амалий натижалари сиёсий, савдо-сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бахш этди. Таъкидланганидек, парламентлараро алоқаларнинг бугунги даражаси турли соҳаларда ўзаро мулоқотни фаол кенгайтиришда муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Россия Федерал Мажлиси юқори палаталари ўртасида 2006 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги битим муносабатларни тизимли равишда қарор топтиришга хизмат қилиб, икки мамлакатда амалга оширилаётган туб сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қонунчилик асосида қўллаб-қувватлаш борасида мунтазам тажриба алмашиш имкониятини яратди. Суҳбат чоғида томонлар иқтисодий ҳамкорлик барқарор кенгайиб, ўзаро савдо таркиби сифат жиҳатидан яхшиланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Учрашувда томонларни қизиқтирган маданий-гуманитар ҳамкорликка оид масалалар, айрим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. В.Матвиенко сермазмун суҳбат, икки давлат учун долзарб бўлган масалаларни муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистон Президентига самимий миннатдорлик билдириб, Россия раҳбарияти халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига асосланган ҳолда Ўзбекистон  билан конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.  
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1