1

Ливандаги Эрон элчихонасида қўш теракт содир этилди

ДУНЁ 20.11.2013, 18:05
Ливандаги Эрон элчихонасида қўш теракт содир этилди
Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги Эрон дипломатик ваколатхонаси ёнида содир этилган қўш теракт учун жавобгарликни “Ал-Қоида” халқаро террорчилик ташкилоти билан алоқаси бўлган “Абдулла Аззам бригадаси” гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Байрут жанубида жойлашган Эрон элчихонаси ёнида иккита портлаш содир этилган эди. Бунинг натижасида 23 киши ҳалок бўлган, яна 145 нафар киши жабрланган. Эрон элчихонасининг маданий масалалар бўйича атташеси олинган жароҳатлардан госпиталда вафот этган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1