20.11.2013 18:46
Президент Ислом Каримов Владимир Путинга таъзия билдирди
Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь куни кечқурун “Татарстан” авиакомпаниясига тегишли «Боинг-737» русумли самолёт Қозон аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учради.
Маълумотларга кўра, бу самолёт бортида 50 киши бўлган. Йўловчилар орасида Татаристон президентининг ўғли Ирек Минниханов ҳам бўлгани қайд этилади.