- Камчиликларингиз ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?!
- Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг!! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.
- Тушкунликка тушиш?! У нима ўзи? Бу сизнинг ҳаётдаги асосий шиорингизга айланиши керак. Ҳар бир кундан завқланиб яшанг.
- Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.
- Ўз ифорингизни топинг. Дидингизга мос келган атирдан мунтазам фойдаланинг.
- Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Дугонангизнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.
- Сумкангизда ширинлик олиб юринг. Нега дейсизми? Айрим вазиятларда тилни ширин қилишга тўјри келади. Ана шунда фойдаланасиз. Бу ҳам дипломатия усулларидан бири.
- Қадамингизни ўйлаб босинг. Аскарча юриш сизга ярашмайди. Ҳиром айлаб юришни ўрганинг. Токи сизни кўрганлар «Буни қандай уддаларкан» деб ҳавас қилишсин.
- Фақат ўзингизники бўлган антиқа таом рецептини ўрганинг. Дўстлар давраси ёки меҳмонлар жам бўлганда асқатади. Шу баҳона фалончининг рецепти деган номга ҳам эга бўласиз, бизнинг «Ошхонда мўъжизалар» танловимизда қатнашинг.
- Телефонда суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.
- Сиз актрисасиз! Кинода бўлмаса ҳам, ҳаётда бош роль фақат сизники бўлиши керак. Актрисаларнинг асосий иши — ролни қойилмақом ижро этиш.
- Донолигингизни ҳадеб кўрасатаверманг. Айниқса, эркаклар билан суҳбатлашганда. Кучли жинс вакилларига салгина ён босиб, билмасвойлик қилиш ҳам фойда беради.
- Маникюрга, албатта, эътибор беринг. Лак суртишга вақт топилмаса, ҳеч бўлмаганда тирноқларни текислаб туриш лозим.
- Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.
- Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли эмас.
24.08.2017 05:11
БАХТЛИ, ОМАДЛИ ВА СЕВИМЛИ БЎЛИШИМИЗНИНГ 15 ШАРТИ!






