— Эндигина 20 ёшга тўлдим. Юзимда бўлса майда ажинлар кўпайиб кетаяпти. Іозирдан шундай бўлса, кейин нима бўлишини ўйлагим ҳам келмайди. Ажинлардан қандай ҳалос бўлиш мумкин?
А.Р
Саволга косметолог Барчиной НАБИЕВА жавоб беради:
— Кислород етишмаслиги, кам уйқу, овқатланишга эътиборсизлик, камҳаракатлилик, жиззакилик ажинларнинг кўпайишига олиб келади. Аввало, тиндириб олинган совуқ сувда ювинишга одатланинг. Яхшиси, бир пиёла минерал сувда ювинган маъқул. Юз мимикасини яхшиловчи махсус гимнастика машқлари (фейсбилдинг) ҳам яхши ёрдам беради. Бундан ташқари, ҳар куни ётишдан олдин зайтун ёғини қўлларда қиздириб, юзни 5 дақиқа уқалаш керак. Бу терига ёшартирувчи таъсир кўрсатади. Юзга иссиқ компресс қўйиб, ортидан совуқ сувда чайиш ёки муз бўлакчаларида артиш ажойиб таъсир кўрсатади. Бу муолажадан кейин юздаги майда ажинлар йўқолади, тери ҳам таранглашади.






