1

МУЗҚАЙМОҚ ТУРИГА ҚАРАБ, ФЕЪЛИНГИЗНИ АНИҚЛАНГ!

СУҒДИЁНА 28.08.2017, 11:41
МУЗҚАЙМОҚ ТУРИГА ҚАРАБ, ФЕЪЛИНГИЗНИ АНИҚЛАНГ!

Агар стаканли музқаймоқни хуш кўрсангиз, сиз ақлли, мулоҳазали ва жуда вазминсиз! Бу тоифа қизлар романтик йигитларни унчалик хушлашмайди. Уларга қўли очиқ, ҳазилкаш ва рашкчи йигитларни ёқтиришади.

Вафлили музқаймоқларни ёқтирувчилар ажойиб уй бекаларидир. Улар ошхонада жуда маҳоратли, она ва аёл сифатида таҳсинга лойиқ. Фақат спорт билан шуғулланишга хоҳишлари йўқ.

Эскимо турдаги музқаймоқларни танловчилар ҳис-туйғуга бойдирлар. Улар романтик, орзуларга берилувчан бўлишида. Суйган ёрларидан ҳам доим «сюрприз»лар кутишади. Омадли, чиройли ва тадбиркорликлари билан ҳамманинг эътиборини ўзларига жалб этишади.

Мевали музқаймоқларни эса режалари аниқ ва ўзига ишонганлар севиб ейишади. Улар иккинчи яримларини танлаётганда жуда эҳтиёткор ва талабчан бўлишади. Бу тоифадаги қизлар йигитлари учун доим қизиқарли ва суюкли бўлишади.


Шоколадли музқаймоқларга ихтиёр берганлар дунёдаги жамики яхши нарсалардан баҳраманд бўлишни исташади. Сайёҳат қилишни, ресторанларга боришни, кийим-кечак сотиб олишни ёқтиришади. Ёрлари эса улар билан доим ҳамоҳанг бўлишлари лозим.

Мевадан тайёрланган музли музқаймоқлар ғурури баланд хонимларнинг танлови. Кареъра қилиш мақсадлари, турмуш бу йўлда уларга халақит бермаслиги лозим. Шунинг учун жуфтлари ҳам ўзларига маслакдош бўлиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1