my5
all

ИИВ академиясининг навбатдаги сержантлари хизматга йўл олдилар

ЖАМИЯТ 23.11.2013, 10:48
4494
ИИВ академиясининг навбатдаги сержантлари хизматга йўл олдилар
Ички ишлар вазирлиги академиясида сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларининг навбатдаги битирув маросими бўлиб ўтди.
 
Бугунги кунда сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларида ички ишлар идораларининг патруль-пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги, хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш, қўриқлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, жазони ижро этиш, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа йўналишлар бўйича курсантлар таҳсил олади. Ҳозирга қадар мазкур даргоҳда 17 та йиғин ўтказилган бўлиб, жами 9 мингдан ортиқ мутахассис сержантлар тайёрланди.  
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайтида хабар берилишича, тантанали тадбир муносабати билан ИИВ академияси саф майдонига вазирлик раҳбарияти, соҳа ходимлари, курсантлар, битирувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари ташриф буюрди. 
 
Ички ишлар вазирлиги академияси сержантлар таркибини тайёрлаш олий курслари давлатимиз раҳбарининг 2004 йил июль ойидаги «ички ишлар идораларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясида ички ишлар идоралари мутахассисларини тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42