1

Тиббиёт ва табобат: КАРТОШКАНИНГ БИЗ БИЛМАГАН ХУСУСИЯТЛАРИ

САЛОМАТЛИК 12.09.2017, 15:48
Тиббиёт ва табобат: КАРТОШКАНИНГ БИЗ БИЛМАГАН ХУСУСИЯТЛАРИ

Картошкани кўпинча иккинчи нонга қиёслашади. Ҳақиқатдан ҳам биз тайёрлайдиган деярли ҳамма таомларда мазкур сабзавотдан фойдаланилади. Хўш, унинг инсон организмига қандай фойдаси бор?

  • Картошкали таомлар юқори даражадаги углеводлар, клечатка, оқсиллар (глобулин, альбумил, протеин, пептон)ни ўзида сақлайди. Шу билан бирага, картошкада оз миқдорда калий, фосфор, C, В1,В2, В6 ва А витаминлари ҳам мавжуд. Картошкада 79% сув, 17% крахмал ва 2% оқсил бор.
  • Картошка янги бўлса, уни пўсти билан қайнатган маъқул. Пўстлоқ қайнатиш жараёнида фойдали моддалар чиқиб кетишидан ҳимоялайди. Бу усулда пиширилган картошка билан ингаляция қилинса, томоқ-бурун касалликларида яхши самара беради.

Картошка таркибидаги энг тўйимли модда — крахмалдир. Кечпишар навларда крахмал миқдори эртапишарларидан анча юқори бўлади.

Картошка ўзининг оғриқсизлантирувчи ва пешоб ҳайдовчи хусусиятлари билан фойдалидир. Унинг таркибидаги калий организмдан ортиқча сувни чиқариб ташлайди. Танада керагидан кўп миқдордаги кислоталарни нейтраллайди. Моддалар алмашинуви, юрак ва ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди. Жигар касалликларида тавсия этилади. Янги картошканинг шарбати ошқозон яраси касалликлари ҳамда жиғилдон қайнашида жуда яхши даво ҳисобланади.

Таом тайёрлаганда иложи борича фойдали элементларни сақлаб қолиш керак. Бунинг учун картошкани тез пиширган маъқул. Пўстини тайёрлашдан олдин арчиш керак. Артиб сувга солиб қўйилган картошкадан минерал тузлар, органик кислоталар ва углеводлар чиқиб кетади, C1, В1, В2, РР витаминлари ўз таъсирини йўқотади.

Картошкани соғлиққа фойдали ва мазали қилиб пишириш

Картошкани жуда мазали ва фойдали тайёрлаш усули — газ печида пўсти билан пиширишдир.

Қовурилган картошкани севиб истеъмол қилувчилар учун унинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолувчи усул бор.

Ёғни қиздириб, тўғралган картошкани соламиз ва баланд оловда 10 дақиқа қовурамиз, сўнг тагини ўчириб, устини қопқоқ билан 10 дақиқага ёпиб қўямиз. Тайёр бўлгач, кўкатлар билан дастурхонга тортиш мумкин.


Картошканинг ножўя таъсири

“Асалнинг ҳам ози яхши”, деганларидек ушбу маҳсулотнинг ҳам ножўя таъсирлари бор. Энг зарарлиси эса Ғарб мамлакатларидан кириб келган ва ёшларимиз орасида тобора урф бўлаётган «картошка фри».

Картошка пўстлоғи таркибидаги соланин инсон саломатлигига зарарли бўлиб, уни истеъмол қилиш организмнинг заҳарланишига олиб келади.

Ушбу моддадан ҳомиладор аёллар эҳтиёт бўлишлари зарур. Сабаби, у болага зарар етказади. 3 ойдан ортиқ сақланган ёки яшил картошкани истеъмол қилганда бош айланиши, асаб тизими бузилиши, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва қайд қилиш каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин.

Картошка танлаётганда яшил ранглисини олмаган маъқул, сабаби, унда зарарли модда юқори бўлади. Усти қаттиқ ва силлиқ бўлсин. Ўртача ва кичикларини олиш керак. Катталарида фойдали элементлар 3 баробар кам бўлади.

3 ойдан кўп сақланган картошкадаги соланин миқдорини пасайтириш учун унинг пўстини қалинроқ артинг ҳамда йирик тузга белаб қўйинг: ушбу зарарли модда асосан пўстлоқ остида тўпланади, туз эса нитратлар ва соланинни чиқариб ташлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1