1

Шифо маслаҳат: УЙҚУ МУҲИМ!

САЛОМАТЛИК 12.09.2017, 18:07
Шифо маслаҳат: УЙҚУ МУҲИМ!

— Кўпинча ўзимни лоҳас сезаман, шифокор бунга уйқусизлик сабаб, деди. Киши кун бўйи тетик юриши учун неча соат ухлаши лозим?

Қ.Бобохонов, Шаҳрисабз шаҳри

— Кайфиятимиз, руҳий ҳолатимиз, яқинларга бўлган муносабатимиз, кўпинча тунда қандай ухлаганимиз билан боғлиқдир.

  • 8 соат уйқу ўзимизни тетик ва кучимизга ишонувчан, кайфиятимиз аъло, кўринишимиз яхши бўлишига сабаб бўлади.
  • 7 соатлик уйқу кишида маъюслик уйғотади, диққатни жалб қилиш учун зўр бериш керак бўлади, хотира сустлашиб, жисмоний чарчоқ сезилади.
  • 6 соатлик уйқудан сўнг – атрофдаги ҳамма нарсадан асабийлашиш, тез қарор қабул қила олмаслик, вазннинг ошиши, иммунитетнинг камайиши кузатилади. Ҳаракатланишда чаққонолик ва нафислик йўқолади.
  • 5 соатлик уйқу кишини тушкунликка туширади, жисмоний ҳолат икки баробар сустлашади, юрак ёки ошқозон хуружи содир бўлиш ҳолати кучаяди, киши ўзинимаст одамдек ҳис этади.
  • Мунтазам равишда 4 соат ухлаган кишида қуюшқондан чиқиш, руҳий тушкунлик кузатилади.

Шундай экан, организм маромида ишлаши учун уйқуга алоҳида эътибор бериш зарур.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1