Аҳрор Пўлатов, Бухоро вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Сизнинг ёшингизда бўй ўсиши жадал суратда юз бериб, шунинг ҳисобига вазнингиз камайиб кетаётгандек туюлаётган бўлиши мумкин. Агар чиндан ҳам вазнингиздан хавотирда бўлсангиз, эндокринолог шифокор кўригидан ўтиб, гормонлар таҳлилини топширинг. Шу билан бирга, гастроэнтеролог кўриги ҳам талаб қилиниши мумкин. Сизнинг ёшингизда жисмоний фаоллик кўп. Бу эса вазн ортишига тўсқинлик қилади. 30-40 ёшдан кейин моддалар алмашинуви сусайиб, аста-секинлик билан вазн тўпланиши содир бўлади. Маслаҳатим, аввал тиббий кўрикдан ўтинг. Агар организмингизда ҳеч қандай муаммо аниқланмаса, сўнг калорияси юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишингиз мумкин. Семириш учун мушакларни катталаштирувчи усулларни қўлламанг.






