Зарур масаллиқлар: 400 гр. гўшт қиймаси, 50 гр. пишлоқ, 3 дона тухум, 1 донадан помидор ва бодринг, 3 ош қошиқдан ўсимлик ёғи ва сут, кўкатлар, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Тухумни кўпиртириб, туз ва кўкатларни қўшинг.
2. Гўшт қиймасини целлофан устига солинг-да, жўва билан ёйинг.
3. Қиздирилган ўсимлик ёғига аввал аталанган тухумни, кейин гўшт қиймасини солинг. 15 дақиқа паст оловда қопқоғини ёпиб қовуринг.
4. Гўштли бризоль пишгач, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепинг-да, сабзавот бўлаклари ва кўкатларни солиб, ўранг.
2 кишилик
25 дақиқа