АсосийSUG'DIYONA

БЕҲИДАН 4 ТА ФОЙДАЛИ РЕЦЕПТ

'БЕҲИДАН  4 ТА  ФОЙДАЛИ РЕЦЕПТ'ning rasmi

Йўтал тутганида...

Битта беҳини иккига бўлиб, уруғидан ажратинг. Алоҳида идишда 100-150 гр. сув билан аралаштириб, оловга қўйинг. Ўртача оловда қуюқроқ бўлгунича қайнатинг. Сўнг оловдан олиб, илиқ ҳолатда 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан аввал ичишингиз мумкин. Ҳар куни дамлама янгидан тайёрланади. У қуруқ йўтал ҳамда бронхлар шамоллашида тавсия этилади.

Камқонликка қарши

Ўртача катталикдаги беҳини уруғидан тозалаб, ичини 2 чой қошиқ асал билан тўлдиринг. Сўнг 15 дақиқа газ печига қўйиб, юмшатиб пиширинг. Асалли беҳини бир кунда бир маротаба истеъмол қилиш кифоя. У камқонлик ва ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларда асқотади.

Буйрак безовта қилса...

Беҳи мевасининг 1 ош қошиқ қуритилган барги ва шунча миқдордаги тозаланган уруғини 200 мл. қайнаган сувга дамлаб, оловга қўйинг. 5-6 дақиқа ўрта оловда қайнагач, тагини ўчиринг-да, бироз совутинг. Таъбга кўра, асал билан аралаштириб, 1 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал истеъмол қилинг. Бу дамлама пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга.

Иммунитет пасайдими?

3 та беҳи мевасини тўғраб, шарбат сиққичдан ўтказинг. Таъбга кўра, асал билан аралаштириб, оз-оздан кун давомида қабул қилинг. Асал қўшилган беҳи шарбати қабзиятнинг олдини олади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Бошқа янгиликлар