1

Шифо маслаҳат: “ҚОН ҚУЮҚЛАШИШИ НИМАДАН?”

САЛОМАТЛИК 16.09.2017, 14:32
Шифо маслаҳат: “ҚОН ҚУЮҚЛАШИШИ НИМАДАН?”

— Меъёрда қон суюқлиги қай ҳолатда бўлиши керак? Қуюқлашининг боиси нима? Шулар ҳақида атрофлича маълумот берсангиз?

Шаҳзод Бебитов, Тошкент вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор:

— Кам суюқлик ичиш, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва организмдаги айрим ўзгаришлар қон қуюқлашишига олиб келиши мумкин. Мазкур ҳолат катта ёшлилар орасида кўпроқ кузатилади. Қон ҳолатини текшириш учун шифокор назоратида коогулограмма таҳлили ўтказилади. Текширув хулосасига кўра, қоннинг суюқ ёки қуюқлик даражаси аниқланади. Агар қон қуюқлиги меъёрдан ортиқ бўлса, уни суюлтириш учун зарур муолажа тайинланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1