АсосийHi-tech

ДУБАЙДА СУЗУВЧИ УЙЛАР ҚУРИЛАДИ

'ДУБАЙДА СУЗУВЧИ УЙЛАР ҚУРИЛАДИ 'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг аҳоли зич яшайдиган шаҳарларида сув юзасида сузувчи виллалар қурилиши режалаштирилди...

6 сентябрь куни “New Living on Water” лойиҳаси ишга тушади. Бу лойиҳага асосан ностандарт архитектура асосида қурилган сузувчи уйларни қуруқликка элтувчи йўллар ва шосселар бирлаштириб туради.

Виллалар уч қаватли бўлади. Энг пастки қават икки қисмга бўлиниб, бири оғирликни мувозанатда сақлаш учун, бошқаси эса иккинчи даражали бинолар учун ишлатилади.

Бинонинг иккинчи қаватида тўртта ётоқхона, ваннахона, иш кабинети, меҳмонхона ва ошхона, табиат манзарасини томоша қилиш майдончаси бўлиши кўзда тутилган. Энг юқори қаватда айвонли ошхона бўлади. Ҳар бир қаватда сувни ва ҳавони тозаловчи фильтрлар ўрнатилади. Бундай виллаларнинг нархи 11 миллион доллар деб баҳоланган

    Бошқа янгиликлар