Сельдерей тананинг тонусини кўтариб, асабларни тинчлантиради, уйқуни яхшилайди. Унинг таркибидаги бирикмалар стрессга қарши таъсирга эга бўлиб, эфир ёғларига бой. Организмни токсинлардан тозалаб, кексайишнинг олдини олади, пешоб ҳайдаш ва ич юмшатиш хусусиятига эга, модда алмашинувини яхшилайди. Шу сабабли, у ортиқча вазн, қандли диабет ва тери касалликларида самарали восита ҳисобланади. Кўкатни кунига 100 мл. истеъмол қилиш лозим.
Ярим стакан сельдерей шарбатига бир ош қошиқ асал аралаштиринг ва таомдан олдин ичинг. Бу иштаҳани буғади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Сельдерей, газанда ўт ва қоқи ўтининг шарбатини аралаштириб ичиш қонни тозалайди ҳамда тери касалликларига шифо бўлади.
Мумкин эмас: ҳомиладор ва эмизикли аёлларга сельдерей кўкатини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.