АсосийSUG'DIYONA

«ЛАБИМ БЎЁҚ ТУФАЙЛИ ҚУРИБ ҚОЛАДИ...»

'«ЛАБИМ БЎЁҚ ТУФАЙЛИ ҚУРИБ ҚОЛАДИ...»'ning rasmi

— Охирги пайтларда лабларим қуриб қолаяпти. Бунга бўёқ сабаб бўлиши мумкинми?

Тажрибали визажист Олеся Савоськинадан жавоб беради:

— Одатда ранги лабда узоқ сақланувчи ва жилосиз (матовий) лаб бўёқларида юмшатувчи компонентлар бўлмайди. Шунинг учун лабларнинг қуриши сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, биз яшайдиган иқлими шароити ҳам муаммога мойилликни оширади. Демак, лаб бўёғи суртишдан аввал бальзамлардан фойдаланиш лозим. Ёки уй шароитида зайтун мойига шакарни аралаштириб, скраб тайёрлаб суртинг. Ва яна бир муҳим қоида, лаб бўёғингизнинг яроқлилик муддатига ҳам эътибор қаратинг.

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси.

Бошқа янгиликлар