1

Шифо маслаҳат: “ЗАМБУРУҒ ЮҚТИРИБ ОЛМАДИММИКАН?”

САЛОМАТЛИК 18.09.2017, 21:13
Шифо маслаҳат: “ЗАМБУРУҒ ЮҚТИРИБ ОЛМАДИММИКАН?”

— Тунда оёқ кафти ва бармоқларим орасида кучли қичишиш юзага келяпти. Бир неча марта ванна қилиб кўрдим. Аммо вақтинчалик таъсирдан бўлак фойда бермаяпти. Ишқилиб бу тери замбуруғи эмасмикан деб хавотирланаяпман...

Зебо Акбарова, Жиззах вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Оёқдаги қичишишнинг турли сабаблари бўлиши мумкин. Улар орасида тери замбуруғлари, қўтир, экзема касалликларини учратамиз. Уй шароитида турли усулларни синагандан кўра, яхшиси, шифокорга кўрининг. Таҳлил хулосасидан сўнг керакли муолажани бошласангиз, тез фурсатда муаммодан фориғ бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1