Баҳора Ортиқова, Тошкент шаҳри
Шерзод МАҲМУДОВ, шифокор-трихолог:
— Қизингиздаги соч тўкилишига наркознинг ҳам таъсири бўлиши мумкин. Шу билан бирга, организмдаги зарарли паразитлар (гижжа)га ҳам аҳамият қаратиш лозим. Сочнинг тутам кўринишда тўкилиши, яъни ўчоқли алопеция кўп ҳолларда гижжа асоратида ҳам келиб чиқади. Маҳаллий ҳушсизлантириш (наркоз) усули эса жигар фаолиятига таъсир кўрсатади. Айни вазиятда муаммога тўғри ёндашиш учун қоннинг умумий ва биокимёвий таҳлиллари текширилиши керак. Таҳлил хулосасига кўра, зарур муолажа усули танланади. Умумий қувватлантирувчи ҳамда иммунитетни кўтарувчи воситалар тавсия этилиши шулар жумласидан. Аксарият ота-оналар болалардаги соч тўкилишида сочни таги билан олиб ташлаш билан кифояланишади. Аммо бу масаланинг ечими бўлолмайди.