АсосийSUG'DIYONA

ОЛХЎРИ — РЕВМАТИЗМНИ ДАВОЛАЙДИ!

'ОЛХЎРИ  — РЕВМАТИЗМНИ ДАВОЛАЙДИ!'ning rasmi

Куз кириши билан бозор расталари олхўри меваси билан тўлиб тошади. Ушбу меванинг таркиби фолий кислотаси, В гуруҳ витаминлари, Е витамини, калий, темир, йод, мисс ва рух минерал моддаларига бой. У капилляр томирларни мустаҳкамловчи, склерозга қарши таъсирга эга.

Меванинг қуритилган ёки тозаси, шунингдек, ундан тайёрлагган компотлар ични юмшатувчи таъсирга эга. Шунинг учун қабзиятда ва ичаклар атониясида тавсия қилинади. Атеросклероз касалига чалинган беморларнинг ҳолатини яхшилайди. Чунки у организмдан холестерин моддасини ҳайдайди. Қон босимининг кўтарилиши ва буйрак хасталигига чалинган беморлар кўпроқ олхўри ейишлари лозим. У танада йиғилган ортиқча суюқлик ва тузни ҳайдайди. Олхўри баргларида кумарин моддаси мавжуд. У қонда тромблар ҳосил бўлишининг олдини олиб, тромбозни даволайди, шунингдек, тинчлантирувчи таъсирга эга. Олхўрининг баргини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб, 15 дақиқа қайнатинг, сўнгра совитиб кунига ярим стакандан 3 маҳал ичинг. Халқ табобатида олхўри ревматизм (бод), модда алмашинуви (подагра) касалликларини даволашда қўлланилади. Баргидан дамланган дамлама эса яраларнинг битишига ёрдам беради. Шунингдек, олхўри дарахтидаги елим яраларни, конъюнктивитни даволаб, кўриш қобилиятини яхшилайди.

Мумкин эмас: эмизикли оналар олхўри ейишдан эҳтиёт бўлишлари лозим, чунки у боланинг қорнини оғритиши мумкин. Шунингдек, ёш болаларга кўп олхўри бериш ичнинг юмшашига олиб келади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар