Ўғил ва қиз фарзанд кўриш учун нима қилиш кераклиги кўпчилик жуфтликларни қизиқтиради. Бу саволга аниқ бир жавоб бўлмаса-да, тахмин ва эҳтимолларга таяниб жорий қилинган бир қанчаусуллар мавжуд. Масалан, хитойча ва японча тақвим, резус омил ва қон гуруҳига қараб ҳисоблаш жадвали, овуляция куни бўйича ҳомиладор бўлиш кабилар...
Буни қарангки, тарихда, яъни 1935 йилдан эътиборан, олимларни аёл тановвул қиладиган таомларнинг бўлажак ҳомилага таъсири масаласи қизиқтирган экан. Бу изланишлар узоқ давом этгани рост. Зеро, қарийб бир асрлик тажрибалардан сўнг Франциянинг Сан-Жак университети қошидаги Акушерлик ва гинекология клиникаси аёллар учун махсус парҳезни эълон қилди. Мазкур парҳез тажрибасида иштирок этиб, унга тўлиқ риоя қилган аёлларнинг 75 фоизи ўзи истаган натижага эришган.
Ўғилли бўлишни истаганлар учун парҳез
Тавсия этилади:
Тавсия этилмайди:
Қизли бўлишни орзу қилаётганлар учун парҳез
Тавсия этилади:
Тавсия этилмайди:
Парҳезга асосланиб, фарзанд кўришни истаётган аёлларни огоҳлантирмоқчимиз. Бу парҳезни ҳомиладорлик юз бергунига қадар, яъни тахминан 4-2 ой аввалдан бошлаш лозим. Ҳомиладорликда эса парҳезни тўхтатиш талаб қилинади. Ахир, илк ойлардаёқ боланинг танаси, асаб тизими, ички аъзолари шакллана бошлайди. Бу даврда онанинг сифатли ва тартибли овқатланиши ҳомила тўғри ривожланишига замин яратади.
Эгизаклар учун
Эгизак фарзандларни дунёга келтиришни истаганлар учун, афсуски, парҳез мавжуд эмас. Шу боис бирданига икки фарзандли бўлишни орзу қилишдан аввал эрингизнинг авлодида эгизаклар бор ёки йўқлиги ҳақида билиб олинг. Илмий нуқтаи назардан олиб қаралганда, эгизакларпайдо бўлишига жавоб берадиган ген Y хромосома билан боғланган бўлиб, бу хромосома фақатгина эркакларда бўлади. Агар сизнинг (яъни аёлнинг) эгизак қариндошларингиз бўлса, имкониятлар жуда кам фоизни ташкил қилади.
Дилноза тайёрлади.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси
01.12.2017, 19:55
Ҳали туғилмаган болани тарбиялаш мумкинми? Олимлар бунга аллақачон жавоб топишган: «ҲА!» Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббий маркази катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди...30.11.2017, 19:16
Ҳомиладорлик токсикози ҳаšида тœлиšроš маълумот берсангиз: у қандай кечади? Токсикозни бошдан кечираётган аёл дори-дармонлар ичса бўладими? Дилдора, Сурхондарё вилояти — Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларидаги аёлларда токсикоз...27.11.2017, 11:23
Ҳомила нормал ривожланиши учун ҳомиладор аёл организми барча керакли озиқ моддалар, шунингдек, витамин ва минералларга муҳтож бўлади. Йод шундай муҳим микроэлементлардан бирики, усиз ҳомиланинг нормал...07.11.2017, 15:59
— Ҳомиладорлигимнинг учинчи ойига етиб-етмай болам тушаверади. Бунга сабаб нима? Саволга Тошент тиббиёт академияси 3-клиникасининг олий тоифали акушер-гинекологи Моҳира Эшқобилова жавоб беради: — Баъзан ҳомиладорликнинг...