АсосийSUG'DIYONA

ЗАРҚОҒОЗНИНГ КАРОМАТЛАРИ

'ЗАРҚОҒОЗНИНГ КАРОМАТЛАРИ'ning rasmi

Пишириғингиз тагига олаяптими?

Газ печида пишириладиган пишириқ ва кексларнинг атрофи зарқоғоз (фольга) ўраб қўйилса, куйиб кетмайди.


Нонларни иссиққина сақлаш учун...

Пишириқларингиз совиб қолмаслигини истасангиз, уларни сочиқ билан ўраб, тагига бир қават зарқоғоздан қўйинг. У иссиқликни қайтариш хусусиятига эга бўлиб,турли пишириқлар: гўштли пирог ёки нонлар узоқ муддат иссиқ сақланишига хизмат қилади.


Идиш ювишда тайёр дастёр!

Тагига олган ва куйган қозонларни тозалаш учун фольганинг бир парчасини думалоқлаб, ундан фойдалансангиз, муаммодан осонгина халос бўласиз.


Кумуш анжомларни сақлаш

Кумуш буюмлар узоқ муддат жилосини йўқотмаслиги учун ҳар бир буюмни алоҳида-алоҳида фольга қоғозга ўраб қўйинг.


Қайнонангизга иссиққина овқат олиб борай десангиз

Овқат солинган тоғорачани ёки косани фольгага ўраб, кейин елим халтага солсангиз, таомингиз бирор соат совимай сақланади.


Катта байрамларда

Қойиллатиб, торт пиширдингиз-у, аммо унга мос лаган ёки патнис топилмаса, картондан керакли катталикдаги доира ёки тўртбурчак шаклни қирқиб, устини зарқоғоз билан қопланг.

Бошқа янгиликлар