1

Шифо маслаҳат: “ҚУЛОҒИМ ЯХШИ ЭШИТМАЯПТИ”

САЛОМАТЛИК 22.09.2017, 19:19
Шифо маслаҳат: “ҚУЛОҒИМ ЯХШИ ЭШИТМАЯПТИ”

— Шу кунларда чап қулоғим яхши эшитмаяпти. Ваҳоланки, ҳеч қандай оғриқ ёки безовталик йўқ. Бу нимадан бўлиши мумкин?

Ғайрат Омонов, Тошкент вилояти

Тимур МАДАЗИМОВ, шифокор отоларинголог:

— Қулоқ битишининг турли сабаблари бўлиши мумкин. Аҳволингизга аниқлик киритиш учун безовталик куннинг қайси қисмида бошланаяпти, қанча давом этаяпти шуларга диққат қилинг. Эшитиш қобилиятининг сустлашиши ташқи эшитув йўлида қулоқ кирининг тўпланиб қолиши, шамоллаш асоратлари ва неврит сабаб келиб чиқиши айтилади. Маслаҳатим, вақтни бекор ўтказмай шифокор кўригига боринг. Ташқи эшитув йўлида тўсиқ бор-йўқлиги текширилгач, шунга кўра зарур муолажалар ўтказилади. Вақти-вақти билан содир бўлаётган қулоқ битиши атмосфера босимининг алмашиши туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин. Масалан, самолётда парвоз қилиш, ер ости йўлларида ҳаракатланиш кабилар шулар жумласидан. Мустақил тарзда қулоқни ювиш ёки шу каби тозалаш ишларини бажариш тавсия этилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1