1

Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРМАН, ОЁҒИМ ЭСА ГИПС...”

САЛОМАТЛИК 22.09.2017, 19:36
Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРМАН, ОЁҒИМ ЭСА ГИПС...”

— Бир неча ҳафта илгари йиқилиб тушганим сабаб оёғим суягида дарз кетиш юзага келди. Яқинда эса ҳомиладор эканлигимни билдим. Оёғимдаги жароҳатга гипс қўйишган, аммо вақти-вақти билан оғриқ бераяпти. Ҳозирги ҳолатимда оғриқ қолдирувчи дорилар ичишим мумкинми?

Ноила Дадабоева, Самарқанд вилояти

Суннатилла Юлчиев, спорт шифокори:

— Оғриқнинг сабаби ортопедик режимга риоя қилмаганингиздан келиб чиққан. Шифокор буюрган тавсияларга амал қилишингиз оёққа зўриқиш туширмаслигингиз лозим. Оғриқсизлантирувчи препаратларга келсак, гинеколог шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда маълум турдагиларига мурожаат этсангиз бўлади. Аммо ўзбошимчалик билан эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1