1

Шифо маслаҳат: “ПАРОДОНТОЗ НАСЛ СУРАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 11:46
Шифо маслаҳат: “ПАРОДОНТОЗ НАСЛ СУРАДИМИ?”

— Оғзимдан нохуш ҳид келаётгани ўзим ҳам сезила бошлагач, ишфокорга бордим. Менга пародонтоз – милк яллиғланиши ташхисини қўйишди. Айтишларича, бу касаллик насл сурар экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Фарзандларимни пародонтоздан қандай ҳимоялашим мумкин?

Сарвар, Самарқанд вилояти

Шерзод ХАННАРОВ, шифокор-стоматолог:

— Ҳақиқатан ҳам пародонтоз касаллиги насл суриши мумкин. Агар фарзандларингиз соғлигидан хавотирда бўлсангиз, уларга кичиклигидан гигиена қоидаларига амал қилишни ўргатинг. Чунки мазкур касаллик тиш гигиенасига амал қилмаганлар орасида кўпроқ кузатилади. Шунингдек, витамин В ва С етишмовчилигида ҳам пародонтозга йўлиқиш мумкин. Асли хасталикнинг наслий ва орттирилган турлари тафовут қилинади. Муолажа вақти шифокор ана шу ҳолатларга ҳам диққат қаратмоғи даркор. Стоматолог кўригидан сўнг антибактериал ва витамин терапия тавсия этилган бўлиши керак. Барча кўрсатмаларга риоя қилсангиз, пародонтоз асоратларидан холи бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1