1

Шифо маслаҳат: “ТУТҚАНОҚНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 11:55
Шифо маслаҳат: “ТУТҚАНОҚНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?”

Қизимни 18 ёшидан бери даволатамиз. Ҳозир 34 ёшда. Аммо ҳалигача тутқаноқ хуружидан халос бўлолмайди. Нима қилишни, қаерга мурожаат этишни ҳам билмай қолдик. Бу дарднинг давоси борми ўзи?

С., Самарқанд вилояти

Ойбек ПАРДАБОЕВ, олий тоифали шифокор-невролог:

Айни дам қизингизнинг ҳолатига баҳо бериш учун нейрохирург ва невропатолог мутахассисларнинг кўриги талаб этилади. Аввал тўлиқ текширув ўтказилиши, таҳлил хулосаларига кўра тутқаноқ хуружи пайдо қилаётган омил аниқланиши керак. Сўнг шунга кўра даво чораси танланади. Муолажа дорилар ва дорисиз усулларда ўтказилиб, шифокор томонидан тайинланади. Агар илгари ҳам бирор даволаш чораси қўлланган бўлса, бу ҳақда шифокор кўригида маълум қилишни унутманг. Камида тўрт марталик турли хилдаги муолажа усуллари наф бермаса, жарроҳлик аралашувига йўлланма берилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1