1

Шифо маслаҳат: “ТЕРИМ КЎЧИБ ТУШАЯПТИ...”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 12:14
Шифо маслаҳат: “ТЕРИМ КЎЧИБ ТУШАЯПТИ...”

— Қўл бармоқларим териси вақти-вақти билан ўзгариб туради. Ўз-ўзидан қичишиш пайдо бўлиб, бир неча соат ичида қуриб, кўча бошлайди. Озиқлантирувчи кремларнинг деярли барчасидан фойдаланиб кўрганман. Бир неча кундан сўнг муаммо яна қайталанади. Бу нимадан бўлиши мумкин? Балки бирор таҳлил топширишим зарурдир?

Ойдин Комилова, Қашқадарё вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор дермато-невролог:

— Аввало қўл терисидаги безовталик куннинг қайси қисмида бошланаётганини кузатиш керак. Бу шифокор кўригида асқатиши мумкин. Қўл терисидаги қичишиш ва тери кўчиши билан номоён бўлаётган муаммонинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Хусусан, А ва Е витаминлар тақчиллиги, аллергия, стресс, узоқ муддат қабул қилинган дори препаратларига сезувчанлик, кимёвий моддаларга таъсирчанлик, дерматит, терининг замбуруғли касалликлари, инфекцион хасталиклар каби. Ана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, безовталик характерини тушуниш мумкин. Мутахассис айрим таҳлил намуналарини ўтказиб, шунга кўра муолажа усулини тавсия этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1