30 ёшдан ошган аёллар ўзларини қироличадай ҳис қилишлари рост, бироє аммо организмдаги гормонал ўзгаришлар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Қоматни бир маромда сақлаб туриш мушкуллашади, илк ажинлар пайдо бўла бошлайди.
1. Парҳезшунос тавсия қилади:
— 30 дан ошган аёлларга нонушта қилиш олтин қоидага айланиши лозим. Нонуштада туxум, творог, мевалар ва дон маҳсулотларидан бири бўлиши лозим. Колбаса, ширинликлар, булочкалар ўрнини ёнғоқлар билан тўлдиринг. Тушликда эса гўшт ва сабзавотлар тановул қилинг. Дўкон пештахталаридаги майонез ва кетчуплардан воз кечинг, иложи бўлса, ўзингиз уй шароитида майонез тайёрланг ёки салатга майонез ўрнига ёғсиз сметанадан солинг. Таомланиш рационингизда, албатта, балиқ бўлсин. Кун давомида эса 2-
2. Аёллар шифокори маслаҳати:
— 30дан ошган аёллар маммолог шифокори кўригидан ўтишлари шарт. Шунингдек камқонликнинг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Организмда темир моддаси етишмаслиги натижасида ҳолсизлик, тери қуриши, тирноқлар синувчанлиги ва сочлар тўкилиши кузатилади. Бундай ҳолатларни сезишингиз билан шифокорга мурожаат қилинг.
- Косметолог маслаҳати:
— Агар шу кунга қадар юз териси учун фақатгина тозалаш ва намлантириш талаб этилган бўлса, энди тиклаш ва ажинларга қарши курашишга тўғри келишини унутмаслик лозим. Бунинг олдини олиш учун ҳар 2 хафтада юзингизга мос ниқоблардан фойдаланинг.
Манба: «Sug'diyona» газетаси