1

СИЗ ЯХШИ ОНАСИЗ! МАНА, БУНИНГ 10 БЕЛГИСИ!

СУҒДИЁНА 25.09.2017, 11:46
Теглар: Оила
СИЗ ЯХШИ ОНАСИЗ! МАНА, БУНИНГ 10 БЕЛГИСИ!

1. Ғамхўрлигингизни миннат қилмайсиз. Ахир сиз тақдим этган ҳаёт учун болангиз бир умр қарздор-ку!

2. Тушкун кайфиятингиз, турли муаммоларингизни болангизга билдирмайсиз. Уларни авайлайсиз!

3. Боланинг энг кичик муаммоларини ҳам биргаликда ҳал этиб, тўғри йўналтирасиз. Шу сабаб у сизга ишонади.

4. Кўпчилик олдида камситиш, уришиш сизнинг тарбиянгизга хос эмас. Изза қилиб, руҳини чўктирмай, дейсиз.

5. Фарзандингиз учун кутилмаган совғалар тайёрлаб, унинг шодланишидан завқланасиз. Бундан ортиқ бахт борми!

6. Ота-она ишончли дўстлигини хатти-ҳаракатларингиз орқали намоён этасиз. Сизнинг муомалангиздан улар ибрат олади.

7. Бошқаларнинг боласини ҳам фақат яхши гаплар билан тилга оласиз. Бу сизнинг оқкўнгил инсонлигингиздан нишона.

8. Фарзандингизнинг ҳар бир ютуғи сиз учун чинакам байрам. Уни бирга нишонлаб янада олқишлайсиз.

9. Унинг фиклари, қизиқишлари ва мақсадлари билан қизиқасиз, уни руҳлантирасиз. Болангиз сиз билан доим маслаҳатлашади.

10. Оилада отанинг ўрни ва ҳурмати биринчи ўринда деб ўргатгансиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1