Зарур масаллиқлар: 300 гр. шоколадли печенье, 100 гр. сариёғ, 400 гр. қаймоқ, 100 гр. қанд упаси, 3 дона тухум, 200 гр кокос қириндиси, 300 гр. консерваланган ананас.
Тайёрлаш: 1). Хона ҳароратида эритилган сариёққа уваланган печеньедан қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Пирог қолипига аралашмани солиб, таги ва четини бироз чиқариб қўйинг-да, музлатгичда сақланг.
2). Миксерда қаймоқни қанд упаси билан бирга кўпиртириб, биттадан тухум қўшинг. Ва кўпиртиришда давом этган ҳолда масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг. Кокос қириндиси ва бўлакларга ажратилган ананасни энг охирида соласиз.
3). Печеньели пирог асоси қотгач, музлатгичдан олиб, ичига ананасли “начинка”ни солинг. Юзасини текислаб, кокос қириндиси билан безатинг. Сўнг яна музлатгичга қўйиб, 45 дақиқага қолдиринг. Бу муздайлигича ейиладиган десерт бўлиб, фақат дастурхонга тортишдан аввал ликопчаларга солинади.
Тайёрлаш вақти: 1 соат.






