Қайнонам «Уйни тозалаганингиздан кейин озодалик ифори уфуриб турсин», деб кўп танбеҳ берарди. «Бундай ифорни қаердан топаман?» деб, анча бош қотирдим. Охири йўлини топдим.
Ҳар гал уйдаги гиламларни чангютгичда тозалагач, полни артиш учун ўзгача рецепт кашф қилдим. Яъни челакдаги сувга озгина кир ювиш кукуни ва ёқимли ифорга эга атиримдан қўшдим. Шу аралашма билан полларни артганимдан сўнг ҳар бир хонадан ўзгача ифор тараладиган бўлди.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






