АсосийSUG'DIYONA

КИЙИМЛАРНИ АСРАШ ҚОИДАЛАРИ

'КИЙИМЛАРНИ АСРАШ ҚОИДАЛАРИ'ning rasmi
  • Агар ипак кийим рангини йўқотган бўлса, 2 ош қошиқ сирка солинган 10 литр сувга 5 дақиқага ботириб қўйинг. Сўнг олиб, суви оқиб бўлганидан кейин қуруқ, тоза чойшабга ўраб қўйинг. Ипак матони сиқмаслик кераклигини унутманг.
  • Ипак кийимларни совунли аралашмага ивитиш керак. Агар либос ўта ифлосланган бўлса, 10 литр сувга 10 мл. миқдорда ичимлик содаси ёки новшадил спирти қўшинг.
  • Ипакдан тикилган либос юмшоқ бўлиши учун ловия, дуккаклилар ёки буғдой қайнатмаси билан чайиш даркор.
  • Табиий мўйнани ҳеч қачон чўтка билан тозалаш, тараш мумкин эмас. Тенг миқдордаги сирка, спирт ва сув аралашмасини ифлосланган жойга суртиб, тезда тоза мато билан артиш керак.
  • Мўйнага жило бериш учун уни буғдой ёрмаси (манная крупа) ёки картошка крахмали билан ишқалаб, сўнг яхшилаб қоқиб ташлаш керак.
  • Агар мўйнали буюм намиқиб қолса, уни уй ҳароратида қуриши учун осиб қўйинг. Фен ёки иситиш мосламаси билан қуритманг.
  • Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар