АсосийSUG'DIYONA

«ЯХШИ ҚИЗ, СОАТИНГИЗ НЕЧА БЎЛДИ?»

'«ЯХШИ ҚИЗ, СОАТИНГИЗ НЕЧА БЎЛДИ?» 'ning rasmi

Ўзингизни ёки бирор яқин инсонингизга қўл соати совқа қилмоқчимисиз? Аммо уни либосга мослаб танлаш керакми ёки модагами, деган саволга жавоб топа олмаяпсизми? Ундай бўлса, бугунги маслаҳатларимиз айнан сиз учун.

Классика доим урфда

Агар сиз дадангиз, ака-ука ёки севикли ёрингизга қўл соати совқа қилишни режалаштирган бўлсангиз, классик услубдаги соатларни ҳеч иккиланмай танлашингиз мумкин. Чунки либосларда каби соатларда ҳам классик ҳеч қачон урфдан чиқмаган. Шунингдек совқанинг бўлқуси соҳибининг ёшига ҳам эътибор беринг. Ёш йигитларга тасмаси замонавий суратлар билан ишлов берилган, ўрта ёшдаги инсонларга чарм ёки металл тасмали, катта ёшлиларга эса инглиз лордлариники сингари занжирлисидан танласангиз бўлади.

Иш, мавсум ва тадбирлар...

• Замонавий ишбилармонлар оламида бу аксессуар инсоннинг мавқеини белгилаб беради. Агар сиз офис ҳодими бўлсангиз, турли бачкана безаклардан қочганингиз маъқул. Иш фаолиятингизга мос, жиддий, сокин соатларни танланг. Классик услубдаги соатларнинг циферблатига аҳамият беринг, унда одатда сонлар рим рақамларида ёзилади. Шунингдек, бундай соатларнинг тасмаси ҳам чармдан ишланади.

  • Фаол, ҳаракатчан ва ишбилармон инсонлар учун хронограф, секундомер ёки компас билан бойитилган «casual» усулидаги соатлар айни муддао. Бундай аксессуарни жинси шимлар, турли кундалик либослар билан осонгина мослаштирасиз.
  • Бугун кўпчиликда учрайдиган тилла ёки кумушранг соатларни қўшимча бошқа аксессуарларингизга мослаб таққанингиз мақул. Узук, бўйнингиздаги занжир ранглари ҳам соатга мос келиши керак.

• Агар оқшом, тўй-ҳашамларга оталанаётган бўлсангиз, сизга тасмаси ёрқин рангли ва майда тошли соатлар ҳам чиройли, ҳам фойдали аксессуар сифатида қўл келади. Соатдаги тошларнинг турли рангга кириб товланиши эса сизга яна ҳам жозиба бақишлайди.

• Ёз мавсумида эса соатларда турли ялтирок безаклардан чўчиманг. Бу мавсум ёрқин рангларни бемалол «ҳазм» қилади.

Спорт услубидаги соатлар

Энг аввало соат танлаганингизда сиз учун фойдаси тегадиган тамонларини ўйлаб кўринг. Масалан, сизга спорт услубидаги соат керак бўлса, биринчи галда мустаҳкамлигини текшириб кўриш фойдадан ҳоли эмас. Агар соатдан спорт машқулотлари учун эмас, оддий аксессуар сифатида фойдаланмоқчи бўлсангиз, демак биринчи ўринда уни либосларингизга мослашга ҳаракат қилинг. Спорт услубида кийинишни ёқтирадиган аёллар эса ҳеч иккинланмай табиатнинг барча ёрқин рангдларида ишланган саотларни танлашлари мумкин.

Билакка қараб танлаймиз...

Нозик билак соҳибалари катта, йўқон тасмали соатлардан воз кечишлари лозим. Улар озқин билакларингизни яна ҳам кичрайтириб кўрсатади. Яхшиси соат танлаётганда қўлларни янада латофатли кўрсатадиган, дид билан ишланган турларига эътибор қаратинг. Масалан, тилла, кумуш рангдаги соатларнинг майда тошлар билан безатилганларига диққат қилинг.

Дўмбоқ билакли аёллар эса ҳеч иккиланмай йирик, турли элементларга бой, катта тошлар билан безатилган соатларни ҳарид қилишлари мумкин. Ингичка соатлар билак хажмини яна хам бўртириб кўрсатади.

Агар авваллари аёллар ўртасида катта циферблатли соатлар машҳур бўлган бўлса, бугунаги кунга келиб, дунёга машҳур дизнерлар аёлларга кичикроқ циферблатли, эркакларга эса катта циферблатли турларни тавсия этишмоқда. Шунингдек, 20-30 ёшли аёллар ўртасида билакка бир неча марта айлантириб тақиладига саотлар ҳам урфга кирган.

Иккиттаси бирда!

Бугун заргар усталарнинг ўйлаб топаётган қоялари шу даражада мукаммалки, аёллар бир вақтнинг ўзида ҳам билагузук, ҳам соат тақишлари мумкин. Яъни иккиси бирда ишлаб чиқарилаяпти. Бундай тақинчокни ҳеч иккиланмай тўй, базм тадбирларда турли билакузуклар ўрнида ишлатишингиз мумкин.

Шунингдек, соатларнинг яна бир фойдали томони ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Бугун расталарда бир соатнинг 4-5 рангдаги тасмалисини (кайфиятингиз ва либосингиз рангига кўра алмаштираверасиз!) учратишингиз мумкин. Бундай соатлар анчагина маблақни тежашга кўмаклашади.

Алия тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар