1. Эрингизнинг топганини фақат дўкон айланишу фалон мингга ясаниш учун сарфламайсиз. «Боламнинг оёғига, эримнинг кўйлагига, қайнонамнинг матосига» деб, пулни тежайсиз. Қаранг, ҳамманинг кўнглини бирдек оласиз...
2. «Уйда гўшт йўқ, гуруч қолмаган» деб хархаша қилмай, бор масаллиқлардан шундай таом тайёрлайсизки, мазаси оғизда қолади. Овқатингизни мазали қилгани эса сизнинг меҳрингиз!
3. Нимадир харид қилсангиз, албатта унинг сифатига аҳамият берасиз. Узоққа етсин дейсиз-да!
4. Болаларингизга пул қаердан келишини ва қандай сарфлаш кераклигини ҳам тез-тез эслатиб турасиз. Шу сабаб улар ҳам «Уни олиб беринг, буни киймайман» деб норозилик билдиришмайди.
5. Таом тайёрласангиз, қозонда уч кунлаб ётадиганидан қочасиз. Ҳар неъматнинг уволини билганингиз учун ҳам рўзғорингизда барака бор.
6. Уйда бирор буюм бузилиб қолса, уни яроқсиз чиқитга чиқаришдан аввал созлаб, янги кўринишга келтирасиз. «Эскисини ямагунча эсинг кетади» деган нақл рўзғорга ҳар доим ҳам мос келавермайди.
7. Эрингиз сиздан мамнун! Шундай аёли борлигидан фахрланади! Чунки сиз бошқаларга ўхшаб «қачон ойлик оласиз?» деб тихирлик қилмайсиз-да! Борига қаноат қилиш эса улкан ютуқдир.
8. Уйингизга меҳмон келса, уни ёруғ юз билан қарши оласиз. Кам-кўстингизни билинтирмай, меҳмоннинг кўнглини олганингиз сабаб ризқингиз кутилмаган ердан келаверади.
9. Ортиқча дабдаба, баландпарвоз сўзлар сизни чалғитмайди. Ортда қолгани ҳам бир яхшиликка, келаётгани эса ундан-да яхши дейсиз.
10. Муомалангиз, хулқингиз намунали. Бу эса хонадонингиздаги файз-баракадан далолатдир. Эрингизнинг ҳам оиласидан кўнгли тўқ. Чунки уни сиз каби оқила ва доно аёлга ишониб топширган.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...23.12.2017, 17:11
Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...