АсосийSUG'DIYONA

ҲОМИЛАДОР АЁЛ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

'ҲОМИЛАДОР АЁЛ УЧУН ЭНГ ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР'ning rasmi

Сиз ҳам бошқалар каби фойдали маҳсулотларни туғруқдан сўнг болага сут бўлсин учун ейилса, бас, деб ўйласангиз, адашасиз. Зеро, соғлом бола дунёга келиши учун тўғри овқатланиш тартибини айни ҳомиладорликдан бошлаш лозим.

Картошка – бу сабзавот таркибида С витаминининг улкан захираси мавжуд. Шунингдек, фолий кислотаси, калий, клетчатка ва углеводлар ҳам талайгина. Айниқса, янги чиққан картошкани пўсти билан қайнатиб истеъмол қилиш ҳомиладор аёл учун фойдалидир.

Броккол –бу кичик “карамча”дан тайёрланган салат ва таомлар, айниқса, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида тавсия этилади. Броккол карами фойдали хусусиятига кўра, организмдаги зарарли токсинларни ҳайдаб чиқаради.

Ёнғоқ – ҳомилада иммунитет ва асаб тизимини ривожлантирувчи фойдали моддаларни жамлаган. Ерёнғоқ, эрон ва грек ёнғоқларидан ярим-бир сиқим миқдорида кунора ёки 2-3 кунда биристеъмол қилиб туриш кифоя.

Сут ва қатиқ – ўзингиз ва туғилажак фарзандингиз организми учун ғоят зарур бўлган кальций моддасини сут ва қатиқ маҳсулотларидан олишингиз мумкин. Эрталаб 1 ст. асал ва сариёғ аралаштирилган илиқ сут ичсангиз, кечқурун уйқудан аввал шунча миқдорда ёғсиз қатиқ истеъмол қилишингиз мумкин. Сут ва қатиқ асабларингизни тинчлантириб, тинч ором олишга кўмак беради.

Балиқ гўшти – фойдали хусусиятига кўра, Д витамини ҳамда фосфорга бой. У туғилажак фарзандингизнинг асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир этади. Имкони бўлса, ҳафтада бир маротаба ёғсиз балиқ гўштидан тайёрланган таом ёки егуликлардан истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Дуккакли маҳсулотолар – оқ ва қизил ловия, нўхат, ясмиқ дони (чечевица) кабилардан тайёрланган таом ва егуликлар организмнинг оқсил захирасини бойитади. Бу эсасаломатлик учун жуда фойдали.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар