АсосийSUG'DIYONA

СОЧ БЎЯШНИНГ 15 ҚОИДАСИ

'СОЧ БЎЯШНИНГ 15 ҚОИДАСИ'ning rasmi

Руҳшунослар фикрича, аёл кишининг соч рангини ўзгартириши янгиликка интилиш ифодаси экан. Чиндан ҳам, бўёқ соч толаларимизни зарарлашига қарамай, у ташёи кўринишимизга мафтункорлик бахш этади. Биламизки, сочни уй шароитида мустаёил бўяш мумкин. Аммо сартарош ёрдамисиз бу борада бир қанча камчиликларга йўл қўйишимиз ҳам бор гап. Шу боис сизга сочни тўғри бўяш ёоидаларини ўргатмоқчимиз.

  • Тайёргарликни бир ой аввалдан бошлаш лозим. Сочни бўягунимизга қадар озиқлантирувчи ниқоблар биланвитаминларга тўйинтирсангиз у камроё зарар кўради.
  • Бўёқни тўғри танлаш даркор. Кўпчилик бўёқ қадоғидаги суратга таянади. Шу ранггга бўясам, менинг ҳам сочим худди шундай бўлади, деган фикрга бориш нотўғри. Яхшиси, сочингизнинг асл рангини ҳисобга олинг. Масалан, тим қора сочлар бошқа рангни ўзлаштира олмайди. Уларни очартириш учун аввал табиий рангни “ювиш” (“куйдириш”) керак. Кейин эса бўёқда исталган рангни бериш мумкин.
  • Нам сочни бўяш осон, аммо самарасиз. Ранг яхшичиқиши учун бўяшдан аввал сочни обдон қуритинг.
  • Cочни қисмларга бўлиб бўясангиз, ранг бир хил бўлади. Бўяёни илдизлардан бошлаб суртиш керак.
  • Бўяшда сочлар тоза эмас, кирланган бўлиши керак, деган гапга таяниб, баъзи гўзаллик салони мутахассислари бўяшдан бир неча кун аввал сочни шампунь билан ювмасликни маслаҳат беришади. Аммо бу нотўғри! Шунчаки бир-икки кун аввал ювилган сочга бўёё суртилса, бош терисини ёоплаб олган ёғлар туфайли соч илдизи камроё зарар кўради.
  • Сочни бўягач, орадан икки-уч кун ўтмай туриб, ювмаслик кераклиги ҳақиқат. Нега деганда, ранг соч толаларига сингиб олиши учун имкон бериш керак.
  • Бўёқни ювиб ташлашда сувнинг илиқлигига аҳамият бериш керак. Иссиқ сув соч рангини хиралаштиради, шунингдек, бош терисини зарарлайди.
  • Сочни ювгач, ойнага қараганингизда ранг истаганингиздан тўқроқ кўриниши табиий. Бунга намлик сабаб бўлиши мумкин. Қуритиб кўринг. Ҳамон кўнглингиз тўлмаётган бўлса, тезда шампунь ва кондиционер билан сочни ювинг.
  • Сочингизнинг янги ранги ёқмаётган бўлса, дарҳол бошқа бўёқ билан тажриба ўтказишга тушманг. Акс ҳолда бош терисига ёаттиё зарар етади. Ҳеч бўлмаса, икки ҳафта сабр қилиб, бу вақт ичида сочингизни озиқлантириш билан шуғулланинг.
  • Исталган ранг узоқ сақланиши учун доимий равишда бўялган сочларга мўлжалланган махсус шампунь, бальзам ва кондиционерлардан фойдаланган маъёул.
  • Бўёқдан ювилган сочларни фен билан эмас, табиий қуритишга ҳаракат қилинг. Фен бўёқ берган эластиклик ва ялтироқ жилога путур етказади. Шунингдек, бўялган сочларни доимо фенда қуритиб юриш ҳам рангнинг тез ўзгаришига олиб келади.
  • Янги номдаги бўёқни ишлатишдан аввал уни бош терисининг кичик бир қисмида қўллаб кўриб, аллергик реакцияларга таъсирчанликни текшириш керак.
  • Соч ранги тўқ бўлиши учун бўёқни инструкцияда кўрсатилган муддатдан узоқ ваёт ушлаб туриш фойдасиз бўлибгина қолмай, бош териси учун кони зарар ҳамдир.
  • Сочларингиз узун бўлса, ҳеч иккиланмай, бўёқдан 2 та харид қилинг. Уни кўпайтириш учун шампунь ёки бошқа суюқлик қўшиш мумкин эмас.
  • Бўялган соч парваришга муҳтож бўлиб қолади. Сочингиз рангини ўзгартириш баробарида унинг мустаҳкамлиги ва соғломлигини сақлаб қолиш ниятида бўлсангиз, энди табиий маҳсулотлардан тез-тез ниёоб тайёрлаб туринг. Масалан, тухум, асал, лимон, қатиқ, бодом ёғи қўшиб тайёрланган ниқоб бўялган соч учун жуда фойдалидир.

Стилист Санобар ҚУДРАТОВА тавсиялари асосида Дурдона АЛИМОВА тайёрлади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Бошқа янгиликлар