1

Шифо маслаҳат: “ГЛАУКОМАНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 27.09.2017, 12:48
Шифо маслаҳат: “ГЛАУКОМАНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛДИМИ?”

— Етмиш олтига кирган қўшним бор, 6-7 йил аввал кўзи кўрмай қолди. Шифокорлар унга глаукома ташхисини қўйишган. Глаукомани даволайдиган аппарат чиқибди, деб эшитдим, кўз нурининг тикланишига эришиш мумкин экан. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

Забуржон Раҳмонова, Андижон вилояти

Ҳикматулло СОДИҚОВ, офтальмолог:

— Глаукоманинг баъзи турлари (очиқ бурчакли глаукома)да бемор кўз ички босими ошганлигини сезмай, шифокорга кеч мурожаат қилади. Ўз вақтида керакли муолажанинг бажарилмагани эса кўрув нервининг қуриб қолиши, соддароқ айтганда, кўриш қобилиятининг йўқолишига олиб келади. Афсуски, атрофия (нерв қуриши)нинг давоси йўқ. Бу нафақат бизда, балки дунё миқёсида ечими топилмаган муаммолардан биридир. Глаукома эрта аниқланса, кўриш қобилиятини сақлаб қолиш мумкин. Бугунга келиб, дори- дармонлар, лазер нури ёрдамидаги амалиётлар ҳамда кўз микрожарроҳлик усуллари кенг қўлланилмоқда. Агар қўшнингизнинг кўриш қобилияти йўқотилган бўлса, кўзларини борича сақлаб қолишга эришиш зарур. Бунинг учун шифокор кўригидан ўтиш ва керакли даво чораларини қўллаш тавсия этилади. Умуман олганда 35 ёшдан ошган ҳар бир киши бир йилда бир марта кўз шифокори қабулида бўлиши лозим. Бу кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд ўзгаришларни вақтида аниқлаш имконини беради.

Шарҳлар

Меҳмон 02.11.2021, 13:11
Katarakta davosi bormi
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1