Муаммо: айтайлик, толиқдингиз, асабларингиз таранг...
Ёрдам: мойчечакли илиқ ванна айни муддао. Унинг ифори тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга. Илиқ сувда унинг таъсири янада кучаяди.
Рецепт: 3 ош қошиқ мойчечак гулларини 1 литр қайноқ сувга дамлаб қўйинг. 20 дақиқа давомида дамланиб, аччиққина чой ҳосил бўлсин. Дамламани ярим литр сут билан аралаштириб, илиқ ваннага (жуда иссиқ бўлмасин) қўшинг. Ана шу сув ичида 15-20 дақиқа ҳордиқ олинг. Бундай ваннадан сўнг ҳеч бўлмаса ярим соат дам олишингиз керак.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.