Британия ихтирочилари янги ажабтовур ихтирони амалга оширдилар...
Биламизки, Британия дунёдаги энг кўп сайёҳлар қадам босувчи маскан ҳисобланади. Британияда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ажабтовур “TIMELOOPER” деб номланувчи вақт машинаси яратилди. Бугунги кунга келиб илм-фан тараққиёти натижасида сайёҳлар биноларнинг ўзини эмас, балки унинг тарих зарварақларини варақлай олишлари мумкин. Бунинг учун сизга виртуал оламни акс эттириш учун“TIMELOOPER” керак бўлади. “TIMELOOPER” вақт машинаси виртуал тарзда унга киритилган маълумотларга асосан белгиланган манзаранинг олдинги қиёфасини кўрсатиб бериш имкониятига эга. Ихтирочилардан бири Эндрю Файнбергнинг изоҳлашича, “TIMELOOPER” деб номланувчи вақт машинаси орқали сайёҳлар Британиянинг машҳур Тауэр қасри минорасининг ўн учинчи асрдаги кўринишини ҳамда 800 йил олдинги шаҳар манзарасини кўришга муяссар бўладилар. Ҳозирда ихтирочилар дастурни мукаммаллаштириш устида иш олиб бормоқдалар. У яқин кунларда фақат Лондон шаҳрида эмас, балки бошқа ўлкаларда ҳам оммалаштирилади. Дастур сайёҳларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Вақт машинасидан йил бўйи фойдаланиш мумкин. Ихтирочиларнинг таъкидлашларича, “TIMELOOPER” яқин келажакда Нью-Йоркда ишлашни бошлайди.






