1

ТАМАКИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ 5 ЧОРАСИ!

СУҒДИЁНА 28.09.2017, 11:33
Теглар: Соғ бўлинг
ТАМАКИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ  5 ЧОРАСИ!

Ҳар куни бир қути сигарет сотиб олишга неча пул сарфлайсиз? Соғлиғингиз-чи? Ўпка, юрак, жигар касалликлари, бепуштлик, энг ёмони, ўпка саратони чўчитмайдими? Балки, тамаки чекишдан воз кечганингиз маъқулдир? ҳозирда бунинг учун бир қанча муолажа усуллари жорий қилинган.

  • АНТИНИКОТИН САҚИЧЛАР
  • КОНФЕТ
  • ИНГАЛЯТОР
  • ЕЛИМЛИ МАЛҲАМ (ПЛСТЫРЬ)
  • ЭЛЕКТРОН ТАМАКИ

Организмда никотин моддасига қарамлик мавжуд бўлганида мазкур сақичлар асқотиши мумкин. Таъми нордон сақич организмга ножўя таъсир кўрсатмайди. Бироқ ошқозон яраси ва гастрит билан оғриган кишиларга тавсия этилмаслиги мумкин.

Конфет таркибида никотин моддаси оз миқдорда бўлиб, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида таъсирга кириб, тамакига бўлган эҳтиёжни сусайтиради. Обакидон таъсири истеъмол қилинганидан 30 дақиқадан ўтгач, фаоллашади. Агар организм ушбу маҳсулотни қабул қилмаса, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ёҳуд ҳиқичоқ тутиши каби безовталиклар кузатилиши мумкин.

Кўринишидан тамакига ўхшаш бўлса-да, махсус қурилмасида алмаштириш мумкин бўлган никотин касуласи бор. Ингалятор ишлатилганида кам миқдорда никотин таъсири ҳам сезилади. Мутахассислар фикрича бу восита аста-секинлик билан тамаки чекишни ташламоқчи бўлганларга ёрдам бериши мумкин.

Антиникотинли малҳамлар танага ёпиштирилгач, тери катаклари орқали таъсир этади. Оз миқдордаги никотин тамаки чекувчи учун сигаретнинг бир кунлик миқдорини таъминлаши мумкин. Бу усул ёрдамида бажарилган муолажада никотин моддаси оз-оздан камайтирилиб, мутлоқ мойиллик йўқолгунича олиб борилади.

Бугунга келиб, Европада анчайин оммалашган мазкур маҳсулот руҳий тарафлама тамакига бўлган тоъбелик билан курашишда ёрдам беради. Электрон тамаки ташқи кўринишидан ҳақиқийдек ишланган бўлиб, фойдаланишда ҳам махсус мосламалар ёрдамида олов таъсири ҳосил бўлади.

Манба: “SUG‘DIYONA газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1