Қон томирлари инсон организмининг энг муҳим бўғини ҳисобланади. Энг жиддий касалликлар ҳам шу билан боғлиқ бўлади. Россия фанлар академияси ҳамда Новосибирск давлат университети Сибир институти филиали ҳамкорликда бу борада янгилик, яъни “Сунъий томир” яратишга эришишди...
Эндиликда бу борадаги касалликларнинг олдини олиш ёки даволаш мумкин бўлди. Мазкур сунъий томир ҳақиқий томирдан унчалик фарқ қилмайди. Бу тиббиёт ихтиросини дастлаб кемирувчиларда синаб кўрилди ва ажойиб натижага эришилди. Ҳозиргача тиббиёт соҳасида бу каби ихтиро яратилмаганди, дея таъкидланмоқда.
Анна СМИРНОВА, ихтиро етакчиси:
— Биз инсон қон томирлари бўйича муаммоларни ва турли касалликларни бартараф этиш мақсадида бир неча йил изланишлар олиб бордик ва ниҳоят “Сунъий томир” яратишга эришдик. Эндиликда жисмоний нуқсони бор беморларга ҳаёт ҳадя эта оламиз ҳамда яллиғланиш, тромбоз, иммунопатологик жараёнларнинг хавфи камайишига замин яратамиз.
Бу ихтиро бошқа мамлакат тиббиёт олимлари томонидан муносиб кутиб олинди ва 2018 йилдан одамларга сунъий томирлар қўйиш бошланиши маълум қилинди. Бу эса ўз навбатида кўплаб беморларга ҳаёт бахш этади.





