Ушбу объект шамол электр станциясининг устида ҳаракатланган, деб ёзади “The Daily Mail” нашри. Овал шаклдаги сирли кулранг учар объект шу жойларни суратга олаётган профессионал сураткашнинг кадрига тасодифан тушиб қолган. У фотосуратни катталаштирганида ҳам унинг нима эканлигини аниқлай олмаган. Гувоҳлардан бири осмонда ғалати ёрқин чироқларни кўрганини, унинг машинаси эса кўк рангли нурдан ёришиб кетганини айтади. Газетанинг ёзишича, бу пайтда Девон қидирув-қутқарув хизмати ўқув машқларини ўтказаётган бўлган ва уларда қатнашаётган самолёт ўша сирли объект бўлиши
мумкин. Шунга қарамасдан, фотосурат чоп этилганидан кейин одамлардан НУЖ билан боғлиқ бошқа ҳодисалар ҳақида кўплаб шарҳлар кела бошлаган.

