АсосийSUG'DIYONA

ҚИЧИТҚИЎТ ҚИЧИШИШГА ҚАРШИ…

'ҚИЧИТҚИЎТ ҚИЧИШИШГА ҚАРШИ…'ning rasmi

Баъзида тери қичишишиши безовта қилади. Бадан қичишганда қичитқиўт (крапива) даво бўлишини қадимги табиблар ёзиб қолдиришган. Шунинг учун қичишишларни қолдиришда оилавий равишда қичитқиўтдан фойдаланамиз.

Қуритилган қичитқиўт баргларини майдалаб, бир чой қошиғини бир стакан қатиққа аралаштирамиз. Қунига бир маҳал уни ичамиз. Ҳар гал ичимликни янгидан тайёрлаш керак. Даволаниш кунларида беш ош қошиқ қуритиб-майдаланган қичитқиўтни сирли идишга солиб, устидан икки литр қайноқ сув қуямиз. Ярим соат дам егач, икки-уч қаватли докада сузиб оламиз. Тинган дамламага пахтани ботириб, баданнинг қичишган жойларини тез-тез артиб турамиз. Шунингдек, кечқурун ухлашдан олдин қўл-оёқларни қичитқиўт дамламаси солинган илиқ сувга ботириб ўтирамиз. Агар бутун танангиз қичишаётган бўлса, қичитқиўтли ванна қабул қилсангиз ҳам бўлади. Сувли муолажа икки ҳафта давомида кунора бажариб турилади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар